Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг таъкидлашича, AZAL самолёти «Россия томонидан уриб туширилган» деб «аниқ айтиш мумкин». У Россия томонини «масалани бостиришга» уринишда айблади. Россия айбини тан олиши ва Озарбайжон ҳамда жабрланганларга товон тўлаши керак, деди у.
Владимир Путин Озарбайжон президенти Илҳом Алиевдан «Фожиали ҳодиса (самолётнинг қулаши) Россия ҳаво ҳудудида содир бўлгани муносабати билан» узр сўради. Кремль бу вақтда Россиянинг ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари иш олиб борганини тан олди.
Uzbekistan Airways айни пайтда Россиянинг Грозний, Махачқалъа ва бошқа шаҳарларига парвозларни давом эттираётганини маълум қилди. Аввалроқ бир қатор авиакомпаниялар Azerbaijan Airlines самолёти ҳалокатга учрагандан сўнг Россиянинг баъзи шаҳарларига парвозларни тўхтатган эди.
Ҳалокатга учраган Azerbaijan Airlines самолёти «физик ва техник аралашув»га учраган, таъкидлади авиакомпания. У қатор Россия шаҳарларига парвозларни тўхтатди. ОАВга кўра, ҳалокатга Россия ракетаси сабаб бўлган. Росавиация шу куни Украина дронлари ҳужум уюштирганини маълум қилди.
Озарбайжон ҳукуматидаги манбалар Azerbaijan Airlines самолёти қулашига Россия ракетаси сабаб бўлганини тасдиқлади, деб ёзмоқда Euronews. Бу вақтда Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Украина дронларини уриб туширмоқчи бўлган. Ракета эса самолёт ёнида портлаб, унинг қопламасига зарар етказган.
Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқотда Azerbaijan Airlines авиакомпаниясининг йўловчи лайнери ҳалокати муносабати билан яна бир бор ҳамдардлик билдирди. Шунингдек, барча жабрланганларга тезроқ соғайиб кетишни тилади.
Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрида Azerbaijan Airlines самолёти қулаши оқибатида 38 киши ҳалок бўлган, дея маълум қилди мамлакат бош вазири ўринбосари Канат Бозумбаев. 29 киши, жумладан, 3 бола шифохонага ётқизилган.
Ўзбекистон президенти Azerbaijan Airlines самолётининг Қозоғистонда қулаши оқибатида кўплаб қурбонлар бўлгани муносабати билан Озарбайжон ва Россия раҳбарларига ҳамдардлик билдирди.
Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрида Azerbaijan Airlines авиакомпаниясига тегишли Боку-Грозний рейси самолёти ҳалокатга учради. Самолёт бортида 67 киши, жумладан, экипаж аъзолари бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, 25 киши тирик қолган, улардан 22 нафари шифохонага ётқизилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг